"Ал-Иттиҳод" номдор футболчиси қишдаёқ ўз сафига қўшиб олмоқчи
"Интер" ҳужумчиси Алексис Санчес "Ал-Иттиҳод"га ўтиши мумкин.
Саудия Арабистони клуби мураббийи Марсело Гальярдо Чили термасининг 35 ёшли футболчиси билан боғланиб, унга қишда "Ал-Иттиҳод"га ўтишни таклиф қилди.
Қайд этиш лозим, Алексиснинг "нерадзуррилар" билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
Санчес жорий мавсум асосан ЕЧЛ учрашувларида майдонга тушиб, "кўҳна қитъа"нинг нуфузли турнирида ўз ҳисобига 2 та гол ёздириб қўйган.
Фикрлар