"Ал-Наср"ни тарк этган Достон Ҳамдамов фаолиятини қаерда давом эттириши маълум бўлди (фото)
БАА Про лигасида иштирок этувчи "Ҳатта" жамоаси "Ал-Наср"нинг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Достонбек Ҳамдамовни ижарага олди. Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, ҳамюртимиз мавсум сўнггига қадар ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилади.
Илгарироқ, "Ал-Наср" жазоирлик Меҳди Обеид билан бир ярим йиллик шартнома имзолагани ва Достон Ҳамдамов ўрнига рўйхатдан ўтказилиши маълум қилинган эди.
Маълумот учун, "Ҳатта" 14-турдан сўнг Про лигадаги 14 клуб орасида сўнгги ўринни эгаллаб турибди. Жамоа ҳисобида бор йўғи 2 очко мавжуд.
Фикрлар