“Ал Райян” - “Локомотив”. Матнли трансляция LIVE
Ads

Айни дамда Доҳада Осиё Чемпионлар лигасининг 2-туридан ўрин олган “Ал Райян” ҳамда “Локомотив” клублари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтмоқда. Қуйида ушбу учрашув тафсилотлари билан матнли трансляция кўринишида танишиб боришингиз мумкин:

  • 90+5'

    Ўйин тугади. "Ал Райян" - "Локомотив" 2:1.

  • 90+3'

    "Темирйўлчилар"дан омад очиқчасига юз ўгирмоқда. Қатарликлар эса вақт чўзиш билан овора.

  • 90'

    Япониялик ҳакам учрашувнинг иккинчи бўлимига 5 дақиқа вақт қўшиб берди.

  • 87'

    Хавфли вазият!!! Сал қолса ҳисоб тенглашар эди.

  • 86'

    "Локомотив" ҳарчанд уринмасин рақиб жарима майдонига яқинлаша олмаяпти. Вақт эса тобора кам қолмоқда.

  • 84'

    Вакилларимиз сафида сўнгги ўзгариш. Жамшид Искандеров ўрнига Арсланмурод Омонов ўйинга қўшилди.

  • 81'

    "Ал Райян" сафида навбатдаги ўзгариш юз берди.

  • 78'

    Ҳозиргина майдонга тушган Шоғуломов жуда қулай имкониятни қўлдан бой берди.

  • 77'

    "Локомотив" сафида навбатдаги ўзгариш. Диёр Туропов ўрнига Алишер Шоғуломов туширилди.

  • 70'

    Қатарликлар сафида ўзгариш. Иккинчи гол муаллифи Риас ўрнига Иброҳим Ҳалфан туширилди.

  • 69'

    Хавфли вазият! Қойил, Жавоҳир Илёсов бирга-бир вазиятда жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди. Акс ҳолда ҳисобдаги фарқ яна биттага ортиши мумкин эди.

  • 68'

    "Локомотив" сафида ўзгариш. Даврон Ҳошимов ўрнига Шуҳрат Муҳаммадиев туширилжи

  • 65'

    "Локомотив" қисқа паслар билан ўйнаб рақиб жарима майдонига яқинлашишга ҳаракат қилишмоқда.

  • 62'

    "Локо" футболчилари кўпроқ ҳужум қилишмоқда. Улар ҳисобни тезро тенглаштиришмоқчи.

  • 59'

    Ғофуров чамаси 30 метрлар масофадан жарима зарбасини амалга оширди ва тўппа-тўғри дарвозани нишонга олди. Аммо, унинг зарбаси кучсиз чиқди.

  • 58'

    Гол! Ривас "Ал Райян"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

  • 52'

    Туроповнинг жарима майдонига кирмасдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 50'

    Темурхўжа Абдуҳолиқов ўйиндан ташқари ҳолатга тушиб қолди.

  • 47'

    "Темирйўлчилар" устози иккинчи бўлимда гол уриш лозимлигини тушунтирган кўринади. Тошкентликлар иккинчи таймни фаол бошлашди.

  • 45'

    Ҳакам ҳуштак чалиб иккинчи бўлимга старт берди.

  • 45+2'

    Биринчи бўлим якунланди. Ҳисоб 1:1.

  • 45'

    Ҳакам биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берди.

  • 43'

    Вакилларимиз голдан сўнг ҳужумкорликни бироз оширишди.

  • 40'

    Энди "темирйўлчилар" ҳужумга зўр беришларига тўғри келади.

  • 39'

    Гол! Де Брито ҳисобни тенглаштирди - 1:1.

  • 37'

    "Локомотив" рақиб жарима майдонида кетма-кет ҳужумлар уюштирмоқда.

  • 35'

    Зотеев ажойиб имкониятни қўлдан бой берди. Сал қолса ҳисоб 2:0га етиши мумкин эди.

  • 33'

    Илёсовдан ажойиб ҳаракатлар! Тўпни қайтарди. Бироқ у рақиб ҳужумчиси билан тўқнашиб кетди.

  • 27'

    Ўйиндаги дастлабки огоҳлантириш ҳозирча ягона бўлиб турган гол муаллифи Диёр Туроповга кўрсатилди.

  • 25'

    Яна бир хавфли вазият. Қатарлик футболчи дарвозабонни ҳам алдаб ўтди, аммо якунда дарвозага зарба бера олмади. Ҳисоб ўзгармай қолди 0:1.

  • 23'

    "Райан" хавфли вазият яратди. Аммо Родрига Табатанинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 22'

    Зотеев қулай вазиятдан фойдалана олмади. Унинг зарбаси дарвозанинг тепасидан ўтиб кетди.

  • 18'

    Хавфли вазият!!! Сал қолса рақиб футболчиси тошкентликлар дарвозасини ишғол этиши мумкин эди. Яхшиямки унинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 15'

    Ўйиннинг дастлабки 15 дақиқаси ортда қолди. Устунлик "Локо" томонида.

  • 12'

    Тўп асосан майдон марказида бўлиб турибди

  • 8'

    Вакилларимиз ҳужум қилишмоқда. Улар ҳозирча ўйин тизгинини ўз қўлларида сақлаб туришибди.

  • 5'

    Темурхўжа Абдуҳолиқовнинг ажойиб узатмасидан сўнг Туропов очиқ қолган дарвозани ишғол этиб "Локомотив"ни олдинга олиб чиқди.

  • 4'

    Гоооол!!! Диёр Туропов ўйинда ҳисобни очди.

  • 1'

    Ҳакам учрашувга старт берди.

  • 20:32'

    Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

  • 20:20'

    "Локомотив" бугунги баҳсни қуйидаги таркибда бошлайди:
    35. Жавоҳир Илёсов, 33. Олег Зотеев, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 5. Анзур Исмоилов, 24. Давронбек Ҳошимов, 77. Диёржон Туропов, 23. Йован Жокич, 8. Жамшид Искандеров, 10. Сардор Мирзаев, 17. Ҳусниддин Ғофуров, 11. Тимурхўжа Абдухолиқов.