"Ал-Садд" бош мураббийи: "Насаф"да ҳимоя кучли, улар ўйинни жуда яхши ташкил этади"
Осиё Чемпионлар лигаси 5-тури доирасидаги "Насаф" - "Ал-Садд" учрашуви олдидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда қатарликлар бош мураббийи Хави Грасия иштирок этиб, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
"Ҳайрли кеч. Бу бизнинг "Насаф"га қарши иккинчи ўйинимиз ва умид қиламанки, бу олдингисидан бошқача бўлади. 1-турда ўз хатоларимиз эвазига майдонда 1 киши кам бўлиб қолдик, лекин очко олишни уддаладик. "Насаф"да ҳимоя кучли, улар ўйинни жуда яхши ташкил этади".
Гуруҳдаги вазият чигал, жамоангиз эса омадсиз юришдан сўнг гуруҳдаги энг кучли ҳимояга эга клубга қарши ўйнайди. Бу баҳс билан олдингиси ўртасида фарқ борми?
"Албатта, биз кучли рақибга қарши муносиб ҳаракат қилгандик. Шунга қарамай, тўпни назорат қилиб, имкониятлар яратганмиз. Аммо кутилмаган четлатишлар барча режаларимизни бузиб қўйганди. Шундай бўлсада, тартибли ҳимояланиб, натижани ушлаб қолгандик.
Эътиблр берган бўлсангиз, ўша учрашувда бизда кўплаб вазиятлар бўлганди: бурчак тўплари, жарима зарбалари ва ҳоказо. Лекин омад биздан юз ўгирган".
Юсуф Абдурисаг: "Мураббий таъкидлаганидек, бу биз учун жуда муҳим ўйин ҳисобланади. Ўтган беллашувда иккита қизил карточка туфайли анча қийин ҳолатга тушиб қолгандик. Аммо бу сафар тайёргарлигимиз яхши. 3 очко олишга умид қиламиз".
Фикрлар