"Ал Садд" устози: Ўйин биз истаган тарзда бормади
"Қийин ўйин бўлишини кутган эдим ва барча бугунги рақиб қанчалик кучли эканлигига гувоҳ бўлишди. Баҳс биз истагандек бормади, аммо индивидуаль махорат эвазига ҳужумлар уюштирдик.
Иккинчи бўлимда кўп тер тўкдик. Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам яхши ўйнай олдик. Гуруҳда рақобат жуда кучли. Келгуси баҳсда ҳам ғалаба қозона олсак, плей-оффга чиқишимиз мумкин. "Ал Аҳли"га қарши беллашувдан сўнг "Персеполис"га қарши майдонга тушиш учун Эронга борамиз. Форс клублари ўз уйларида қанчалик кучли эканлигини ҳамма яхши билади", - деди Ферейра.



Комментарии