"Ал-Таъавун" мураббийи: "Иккинчи ўйин натижасини кутмаймиз. Бор эътиборимизни Ўзбекистон чемпионига қарши баҳсга қаратамиз"

Хабарингиз бор, бугун "Пахтакор" ОЧЛ гуруҳ босқичи 6-турида "Ал-Таъавун"га қарши майдонга тушади. Рақиб устози Ван ден Брон мазкур ўйин олдидан қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

"Аввалги турда "Ал-Дуҳаил"га қарши ўйинда ютқазиб, ўзимизни жуда оғир аҳволга солиб қўйдик. Энди "Пахтакор" ҳақида ўйлашимиз керак.

Кейинги босқичга чиқиш учун ҳаракат қилишимиз лозим. Биз "Ал-Дуҳаил" – "Сепахон" учрашувига кўз тикмаймиз, ўзимизга керакли 3 очкони қўлга киритиш учун бор эътиборимизни Ўзбекистон чемпионига қарши ўйинга қаратамиз. 

Қийин тўқнашув бўлади. Рақиб аввалги беллашувларда ҳам жуда яхши ўйнади. Таркибдаги футболчилар тайёр. "Шерлар"га қарши баҳсда хатога йўл қўймаслик учун аввалги камчиликлар устида кўпроқ ишладик", - деди мураббий. 

Эслатиб ўтамиз, "Ал-Таъавун" айни дамда 7 очко билан гуруҳда иккинчи ўрида бормоқда. 3-ўриндаги "Сепахон" ҳисобида ҳам шунча очко мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
26/04/2022 20:41
пахтаойни ютказиши аник!
Факат аниклаштириш керак булгани ютказиш йирик хисобда -ми ёки жуда йирик хисобда-ми?
Alisher Kamalov
26/04/2022 19:05
Уятмай яна уйнайдими пахтакор э уят кайтиб келавермадими