"Ал-Таъавун"нинг нидерландиялик мураббийи "Пахтакор"ни мақтади
Хабарингиз бор, "Пахтакор" бугун Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-турида "Ал-Таъавун"га қарши майдонга тушади. Саудияликлар бош мураббийи Ван ден Бром ўйин олдидан қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.
– Биз “Ал-Дуҳаил”га қарши биринчи ўйинда, айниқса иккинчи бўлимда яхши ўйнай олдик ва рақибнинг хатоларидан керакли тарзда фойдаландик. Бу эса ўзимиз хоҳлаган натижага эришишимизга ёрдам берди.
ОЧЛда катта тажрибага эга “Пахтакор”га қарши ўйинга барча футболчилар жисмонан ва руҳий жиҳатдан тайёр. Ўйлайманки, биринчи ўйинда мағлубиятга учраган бўлсалар ҳам, рақиб осонликча таслим бўлмайди.
"Ал-Дуҳаил юқори босим билан ўйнади. Шунинг учун биз олдинги чизиқда ҳужумчимиз Тавамбанинг тезлигидан унумли фойдаландик ва у иккита гол уришга муваффақ бўлди. Шу сабабли, у "Пахтакор" ва бошқа ўйинларда ҳам биз учун асосий қурол бўлади.
Фикрлар