"Ал-Веҳдат" мураббийи: "Насаф"режаларимизни барбод қилди!"

Осиё Чемпионлар лигаси 2-туридан ўрин олган "Насаф" - "Ал-Веҳдат" учрашувида вакилларимиз 2:0 ҳисобида зафар қучди. Ўйиндан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида иорданияликлар бош мураббийи Раид Ассаф иштирок этиб, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Барчаси учун футболчиларга раҳмат. Улар яхши ҳаракат қилишди. Биринчи таймда кўнгилдагидек ўйнадик, аммо иккинчи бўлимда режаларимиз барбод бўлди. Аслида, бошқача ўйин кўрсатишни ният қилгандик". 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!