Алаба "Бавария"да қолишни истамаяпти

"Бавария" ҳимоячиси Давид Алаба мюнхенликларнинг шартномани узайтириш бўйича навбатдаги таклифини ҳам рад этди.

Marca нашрининг хабар беришича, немис гранди 28 ёшли австриялик футболчига йилига 11 млн евро маош таклиф қилган. Аммо у буни қабул қилмаган.

Алабанинг “Бавария” билан амалдаги шартномаси яна бир йилдан сўнг ўз ниҳоясига етади. Унга “Реал” ва “Барселона”дан жиддий таклифлар бор.

Давид ўтган мавсум “Бавария” сафида жами 41 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!