Алаба "Бавария"дан кетиши мумкинми?

  • 16 Feb 14:39
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳимоячиси Давид Алаба жамоадан кетиши мумкинлигини инкор этмади. Бу ҳақда The Times нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

“Ёшлигимда Англия премьер-лигасини кузатганман. Ўшанда “Арсенал”га мухлислик қилардим. Менинг энг ёқтирган футболчиларимдан бири бу Патрик Виейра эди. Нима бўлишини кўрамиз. Мен ўзимни бошқа жамоада ҳам тасаввур қила оламан”, - дейди австриялик футболчи.

Маълумот учун, 27 ёшли Алаба “Бавария” сафида 2009 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 22 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Comments

You must be logged in to commet!