Алаба бир шарт билан "Барселона"га ўтишга розилигини билдирди!
Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳимоячиси Давид Алаба шу ёзда жамоасини ўзгартириши кўпчиликка маълум. Футболчига Европанинг бир қанча гранд клублари қизиқаётганидан ҳам хабарингиз бор.
Кеча австриялик ҳимоячи "Sky Sports Germany" нашрига берган интервьюсида ўзининг келажаги борасидаги айрим фикрлари билан ўртоқлашди. Унга кўра, Давид "Барселона" президентлик сайловларида Жоан Лапорта ғолиб чиққан тақдирда каталония клубига қўшилиши мумкинлигини айтган. "Реал" билан узоқ муддатдан бери музокаралар ўтказиб келаётганига қарамай, Алаба якунда ҳеч ким кутмаган қарорни чиқарадиганга ўхшаяпти. Воқеалар ривожини кузатамиз.
Аввалроқ, Алабанинг келаси мавсумда ҳам "Бавария"да қолмоқчи эканлиги ҳақида хабар берган эдик.
Фикрлар