Алаба ўзининг хизмат ҳақи қанча бўлиши кераклигини айти

“Бавария”нинг универсал ҳимоячиси Давид Алаба ёзда жамоасини алмаштиради. Бундеслига гранди австриялик ҳимоячининг талабларини қондиришга тайёр эмас.

Ҳозир Алабанинг бозори чаққон. Унга харидорлар кўп. Январдан улар билан музокара бошланади. Футболчининг ўзи, ҳозирдан ўз талабларини илгари сурмоқда. У йилига камида 15 миллион евро маош билан тўрт йиллик шартнома таклиф қиладиган жамоалардан бири билан ҳамкорлик қилишини билдирди.

Алабанинг ўзи “Реал”дан таклиф кутаётган эди. Аммо мадридликлар ҳам мюнхенликлар сингари  бир футболчига бунча маош тўламайди.

Австриялик ҳимоячига Италия, Испания ва Англиянинг бақувват клубларидан ҳам қизиқиш бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!