Алаба Парижга йўл олиши мумкин

ПСЖ клуби “Бавария” ҳимоячиси Давид Алабанинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра, парижликлар аллақачон австриялик футболчининг трансфери масаласида “Бавария”га сўров юборган. Қолаверса, Алабанинг ўзи ҳам ушбу қизиқиш ҳақида хабардор. Унинг немис клуби билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган. Агар Алаба шартномани узайтирмаса, ПСЖ унга таклиф билдириши мумкин.

27 ёшли футболчи жорий мавсум “Бавария” сафида жами 23 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!