Алаба "Реал"нинг энг кўп маош оладиган футболчисига айланмоқчи

  • 5 январь, 2021, 13:34
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Бавария" ҳимоячиси Давид Алаба "Реал" раҳбариятига янги талаб қўйди.

Tecno

Goal.com тарқатган хабарга кўра, 28 ёшли австриялик футболчи “қироллик клуби”нинг энг кўп маош оладиган футболчиси бўлмоқчи. Яъни у йилига 13 миллион евро маош сўрамоқда.

Маълумот учун, “Реал”нинг айни дамдаги энг кўп маош оладиган футболчиси Серхио Рамос ҳисобланади. 34 ёшли ҳимоячининг йиллик маоши 12 миллион еврони ташкил этади.

Алаба мавсум якунлангач эркин агентга айланади ва шу сабабли у ёзда “Реал”га текинга кўчиб ўтиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!