Алаба учун АПЛ чемпиони ҳам кураш бошлади

"Ливерпуль" клуби "Бавария" ҳимоячиси Давид Алаба учун курашга қўшилди. Бу ҳақда 90min нашри хабар бермоқда.

Мерсисайдликлар ёзда шартномаси тугайдиган ва бу шартномани узайтиришни хоҳламаётган 28 ёшли австриялик футболчини эркин агент сифатида текинга қўлга киритишни хоҳламоқда. Аммо Алабанинг маош масаласида иштаҳаси карнай. Аниқроғи, у йилига 25 млн евро маош олмоқчи.

Давид Алаба жорий мавсум “Бавария” сафида 10 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!