Аламли мағлубиятдан кейин “Ювентус” афсонаси кетадиган бўлди

Италия кубогининг финалида “Интер” экстра-таймларда Иван Перишичнинг дубли эвазига “Ювенус”ни 4:2 ҳисобида енгиб, бош совринни қўлга киритди.

Мағлубиятдан сўнг туринликларнинг машҳур ўйинчиси Жоржо Кьеллини клубдан кетишини маълум қилди.

- Ажойиб 10 йил ортда қолди. Энди йигитлар бошланган ишни давом эттириши керак. Мен қўлимдан келганини қиодим ва ўзимдан нималардир қолдиряпман. Энди қадрдон стадионим билан хайрлашаман ва Флоренцияга йўл олишим мумкин.

Мен клубга боримн бердим ва энди четдан туриб, “Ювентус”нинг энг катта мухлисига айланаман. Шунча йилдан кейин клубдаги ҳаётимни унута олмайман, - деди Жоржо Кьеллини.

Жордо Турин клубига 2005 йили “Фиорентина”дан 7,7 миллион евро эвазига трансфер қилинган. Шу кунга қадар 559 та учрашувда қатнашиб, 36 та гол ва 25 та ассист қайд этди. Машҳур ҳимоячи 9 карра Италия чемпиони, 5 мартадан мамлакат кубоги ва Суперкубоги соҳиби бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!