Альба "Атлетик"га мағлуб бўлганидан сўнг: Бу бизнинг энг яхши ўйинларимиздан бири бўлди

Жорди Альба "Барселона" Испания Кубогида "Атлетик Бильбао"га мағлуб бўлганидан сўнг ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биз яхши ўйин намойиш этдик. Бу жорий мавсумдаги энг яхши ўйинларимиздан бири бўлди деб ўйлайман. Сўнгги дақиқаларда мағлуб бўлиш аламли, бироқ бу футбол ва унда мана шундай вазиятлар ҳам бўлади.

Мен бугун кўрсатган ўйинимиздан фахрлансак арзийди деб ҳисоблайман, энди эса мана шу руҳда давом этишимиз керак", - дейди Альба.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!