Альба

“Барселона” ҳимоячиси Жорди Альба бундан бироз аввал якунига етган “Валенсия”га (2:0) қарши ўйинда ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди.

Бу 30 ёшли футболчининг “кўк-анор ранглилар” таркибида Ла Лига ўйинларида киритган 4-автоголи бўлди. Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра Альба шу тариқа “Барселона” сафида XXI асрда Испания чемпионатида энг кўп автогол урган футболчига айланди.

Маълумот учун, Жорди Альба “Барселона” шарафини 2012 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда. У ўтган давр мобайнида каталонияликлар сафида жами 316 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 16 та гол ҳамда 59 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)