Альба "Барселона"дан кетиши борасидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди
Қанот ҳимоячиси Хорди Альба "Барселона"дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди.
Айтиш керакки, яқинда ОАВда 32 ёшли футболчига "Атлетико"дан қизиқиш борлиги ҳақида турли хабарлар тарқалди.
“Мен “Барселона”да шартномам тугагунича ўйнаш ниятидаман. Фаолиятим охирига қадар ушбу клубда қолишни истайман", - деди Альба.
Альбанинг “кўк-анор ранглилар” билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзигача имзоланган. У “Барса” сафида 2012 йилдан буён тўп суриб келмоқда.
Хорди Альба ортда қолган 2020/2021 йилги мавсумда Испания чемпионатида 35 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 5 та голли узатма ёздириб қўйди.
Фикрлар