Альба фаолиятини Европада давом эттириши ҳам мумкин
Жорди Альба Европада қолиши кутилмоқда.
Аввалроқ, "Барселона" собиқ ҳимоячиси "Интер" Майамига ўтиши ҳақида хабарлар чиқаётганди. "As" нашри берган хабарга кўра, томонлар ҳамон келишувга эришмаган.
34 ёшли испаниялик футболчида фаолиятини Европада давом эттириш имкони мавжуд. Унга "Интер" ҳамда "Бенфика" клублари томонидан қизиқишлар бўлмоқда. Шунингдек, уни Саудия Арабистонининг икки клуби ҳам ўз таркибига қўшиб олиши мумкинлиги ҳақида хабарлар бор.
Футболчи ҳамон қайсидир таклифни қабул қилганича йўқ.
Фикрлар