Алекс Фергюсон чуқур афсусда

 

Хабарингиз бор, Мадриднинг “Реал” жамоаси УЕФА Суперкубоги учун кечган баҳсда “Манчестер Юнайтед”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, бош совринга эга чиқди.

Ўйиндан кейин “МЮ” собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсон ўз фикрлари билан ўртоқлашиб, чуқур афсусда эканини айтди.

“Манчестер Юнайтед” яхши ўйнади, аммо ғалаба қозона олмади. Мен ҳам бир неча бор бундай омадсизликка учраганман. УЕФА Суперкубогида уч марта эмас атиги бир марта ғолиб чиққанимдан афсусдаман”, – деди Алекс Фергюсон.

Қайд этиш жоиз, Алекс Фергюсон бош мураббий сифатида 1991 йили “Манчестер Юнайтед” билан УЕФА Суперкубоги совринига эга бўлганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!