Александр Емельяненкодан кулгули иқтибослар... Энди у ким билан шахмат ўйнамоқчи?

ММA жангчиси Aлександр Емельяненко Олимпиада чемпиони Рахим Чахкиевнинг бокс қоидалари бўйича жанг қилиш бўйича чорловига яна бир бор муносабат билдирди.

"Энди ҳамма Емеляьненкога қўнғироқ қиладими? Aммо мен боксчи эмасман, яхшиси у билан шахмат ўйнай қолай. Ёки бутун дунё мен билан жанг қилмоқчими?

Чахкиев - профессионал боксчи бўлса, нега мени бу йўналишда жангга чақиради? Агар, у жанг қилмоқчи бўлса, қўлқоп кийиб, ташқарига чиқсин. Балки, мени жангга чақириш модага айлангандир! Ҳатто "Емельяненкони жангга чорлашни" ни бошладим қабилида...

Тўғриси, бундай ақлга сиғмайдиган хабарларни ўқишга вақтим йўқ ”, - деди Емельяненко.