Александр Головин Европа лигасининг ҳафта футболчиси деб топилди
Ads

Хабарингиз бор кеча УЕФА Европа лигасининг 1/8 финал босқичи жавоб баҳслари бўлиб ўтди.

Одатдагидек ташкилот расмий сайтида эса мусобақанинг ушбу ҳафтадаги энг яхши футболчисини аниқлаш учун сўровнома ўтказилди. Сўровнома иштирокчиларининг деярли барчаси (89%) Москванинг ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Александр Головинга овоз беришган.

“Локомотив”га (5:1) қарши баҳсда дубль қайд этган “Атлетико” форварди Фернандо Торрес эса сўровномада 8% овозга эга бўлган. Шунингдек “Лацио” футболчиси Лукас Лейва (2%) ҳамда “Виктория” аъзоси Марек Бакошлар (1%) ҳам оз бўлсада ўз овозига эга бўлишган.