Александр Головин: Мундиал бошланмасидан аввал финалгача бора олишимизни билардик

Россия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Александр Головин ЖЧ-2018нинг Хорватияга қарши чорак финал баҳси олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Мусобақанинг қолган қисми ҳақида гапирадиган бўлсак, имконсиз нарсанинг ўзи қолмади. Испанияга қарши ўйингача ва умуман турнир бошлангунигача биз финалга қадар етиб бора олишимизни билардик. Энди эса биз буларни бирин-кетин амалга оширяпмиз”, - дейди Головин.

Эслатиб ўтамиз, Россия – Хорватия учрашуви 7 июль куни бўлиб ўтади.