Александр Хомяков: "Бу ўйин бизга янада кўпроқ ишлашимиз кераклигини кўрсатиб берди"

“Андижон”нинг “Волга” клубига қарши бўлиб ўтган учрашувидан кейин жамоамиз бош мураббийи Александр Хомяков таассуротлари билан ўртоқлашди.

“Рақиб жамоа бизга қандай ўйнаш кераклигини кўрсатиб қўйди. Шундай ўйнашга интилиш керак, жамоа менга ёқди. Тезкор ҳаракатланяпти, бизда муаммолар кўп. Ўйиндан-ўйинга такрорланяпти. Ҳозирча буни тўғрилай олмаяпмиз, стандарт вазиятлар орқали икки ўйиндан бери рақиблар гол уриб кетишяпти ва яна пенальти бўлди. Бу ўйин бизга янада кўпроқ ишлашимиз кераклигини кўрсатиб берди. Рақиб жамоа ўйнагандек футбол ўйнашга интилишимиз керак.

Ҳали вақт бор, бизда. Турли таркибларни қўйиб, текшириб олмоқдамиз. Тезкорлик билан асосий таркиб ўзагини аниқлаб, улар атрофида ўйинни ташкил қилишимиз керак. Ҳозир ҳаммасига имконият беряпмиз, вақт эса оз қоляпти. Биз бугун рақибимизга ҳар жабҳада ютқаздик. Аввалига биринчи бўлимда тўртта яхши вазият яратдик, лекин афсуски гол уролмаяпмиз. Қайсидир ҳолатларда вазиятлар яратдик, фақат фойдалана олмаяпмиз. Ҳар бир позицияда муаммо бор, гол ўтказиб юборяпмиз, гол урмаяпмиз. Шунинг учун ҳали кўп ишлашимиз керак”, - дейди Александр Андреевич.

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Bek 56
09/02/2023 08:37
Горон билан икки метрлик у'йинчи яхши эди АНДИЖОННИ жамоа к,илиб етаклаб юрувди хозирги у'йинчилар жарга про лигага етаклай бошлади
&
Bek 56
09/02/2023 08:26
Андижон бу у'йини билан про лигага суради барча чизик,лар нол у'йин хам нол халигача биронта х,ужумчи олмади.агар мана шу у'йини бу'лса насаф 10 та уради 17 рак,амдаги фарходни про лига жамоалариг ижарага бервориш керак кечаги у'йиндп рак,иб оёги остида у'ралашиб юрди х,олос