Алeксандр Хомяков: Сўнги баҳсни ажойиб ғалаба билан якунладик

Бугун Олий Лиганинг 29-туридан ўрин олган “Машъал” – “Бухоро” учрашуви бўлиб ўтди. Қизиқарли кечган беллашувда “Машъал” меҳмонлар 2:0 ҳисобида зафар қучишди.

Ўйиндан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида “Машъал” клуби мураббийи Алeксандр Хомяков ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.

- Аввало чиройли ғалаба билан чин юракдан барча муҳлисларимизни табриклайман, биз бугун мавсумнинг энг қийин баҳсини ўтказдик. Бу мавсумда биз "Бухоро”ни ҳар икки баҳсда ҳам мағлуб этдик.

- Шогирдларимдан хурсандман улар кўрсатмаларимни тўлиқ бажаришди. Муҳлисларимизга эса яна бир бор миннатдорчиликни билдираман. Бугун биз яна бир бора жамоамиз ҳали кўп марта ўз сўзини айта олишини исботладик, Энг муҳими, майдонимиздаги сўнгги баҳсни ажойиб ғалаба билан якунладик. "Бухоро” жамоасига кейинги баҳсларига омад тилайман, деди - Алeксандр Хомяков.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!