Александр Хомяков: "Йигитларга қийин вазиятдан чиқиб кетишгани учун раҳмат"

"Сўғдиёна” – “Андижон” (1:1) ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманинг дастлабки қисмида меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков иштирок этди.

"Етарлича қийин ўйин бўлди. Жамоамиз инқироз ҳолатида эди. Биз ушбу қийин вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қиляпмиз. Баъзи вақтларда хиссиётларга бериляпмиз. Йигитларга қандай ҳолатда турганимизни яхши ҳис қилишгани ва бундан чиқиб кета олганликлари учун раҳмат айтаман.

Албатта, оғир учрашувларни ўтказяпмиз. Адашмасам, бу бизнинг иккинчи даврадаги дастлабки очкоимиз ҳисобланади. Яна бир бор футболчиларга ўзларини қўлга олиб, ҳисобни тенглаштиришгани учун миннатдорчилик билдираман. Кейинги ўйинларда янада яхшироқ ҳаракат қиламиз, деб умид қиламан".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!