Александр Зинченко: "Англияда бўлсам, оиламга кўпроқ фойда бўлмоқда"

Лондоннинг "Арсенал" клуби футболчиси Александр Зинченко Украинадаги вазият ҳақида гапирди.

"Мен бу ер яъни Англияда Украинада бўлганимдан кўра кўпроқ фойда келтиряпман деб ўйлайман. Оилам, фарзандларим ва умуман барча яқинларим учун АПЛда тўп тепиб, уларнинг шаъни ва қадр-қиммати учун курашмоқдаман", - деди футболчи.

Эслатиб ўтамиз, ҳимоячи "Шахтёр" жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади. Профессионал фаолиятини Россиянинг "Уфа" клубида бошлаган. 2016 йилда эса, Зинченко "Манчестер Сити" сафига кўчиб ўтган ва "шаҳарликлар" билан биргаликда тўрт марта Англия чемпионига айланган. 2022 йилдан бери эса, "Арсенал" сафида тўп тепмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!