Александра Крунич Голландияда ғолиб бўлди
Ads

Голландияда WTA томонидан соврин жамғармаси 250.000 евро бўлган "Libéma Open" мусобақасида ғолиб номи аниқланди.

Майса қопламали кортларда ўтказилган ушбу турнир финалида сербиялик Александра Крунич бельгиялик Кирстен Флиркенсни 6:7, 7:5, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа бош совринни қўлга киритган Крунич 34.677 евро пул мукофоти ва 250 рейтинг очкосига эга бўлди.