Александра Соснович навбатдаги рақибини кутмоқда
Ads

Беларуслик теннисчи Александра Соснович "Sydney International" турнирининг чорак финал босқичидан муваффақиятли ўтиб олди.

Саша мусобақанинг ушбу босқичида швейцариялик Тимеа Бачинскинин  6:3, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди.

Энди Соснович финал йўлланмаси учун ўтадиган ўйинда чехиялик Петра Квитова, ёки германиялик Анжелик Кербер билан куч синашади.