Алексис Санчес ПСЖга ўтиши мумкин

 

Англиянинг “Арсенал” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Алексис Санчес фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Tuttojuve.com хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, чилилик футболчига Франциянинг ПСЖ клуби жиддий тарзда қизиқиш билдирмоқда. Парижликлар Санчесни олиб келиш учун лондонликларга расмий таклиф билан чиқишга ҳам улгуришган.

Хабарларга қараганда, Унаи Эмерининг шахсан ўзи Санчес трансферини назорат қилмоқда.