Алишер Юсуповнинг медалидан сўнг Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида нечанчи ўринга кўтарилди?

Бундан бироз аввал эркаклар ўртасида +100 кг вазн тоифасида татамига чиққан ҳамюртимиз Алишер Юсупов бронза медаль учун кечган баҳсда япониялик рақибини мағлубиятга учратди ва делегациямиз ҳисобига навбатдаги медални қўшиб қўйди.

Ушбу натижадан сўнг Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 3 тага етди (1 та олтин, 2 та бронза). Умумжамоа ҳисобида эса ҳамон Хитой халқ республикаси пешқадам бўлиб турибди. Улар ҳисобида 13 та олтин, 7 та кумуш ва 7 та бронза медаль мавжуд. Кучли учликдан АҚШ ва Буюк Британия жой олган.

Ўзбекистон делегацияси эса қўшни Қозоғистонга етиб олди ва Марказий Осиё давлатлари биргаликда 25-ўринни бўлишиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!