Алисон ван Уйтванк
Ads

Бельгиялик теннисчи Алисон ван Уйтванк "Hungarian Ladies Open" турнирида барча рақибини енгиб бош совринни қўлга киритди.

Алисон мусобақанинг сўнгги ҳал қилувчи финал босқичида чехиялик Маркета Вондроушовани 1:6, 7:5, 6:2 ҳисобида таслим қилди.

Будапештда ўтган мусобақадаги сўнгги ғалаба Ван Уйтванк учун 43,000 АҚШ доллари ва 280 рейтинг очкосини келтирди.