Аллегри янги мавсумни АПЛда бошлаши мумкин
Ads

“Ювентус” бош мураббийи Массимилиано Аллегри фаолиятини “Манчестер Юнайтед”да давом эттириши мумкин.

ESPN нашри тарқатган хабарга қараганда янги бош мураббий қидириш ишларини давом эттираётган МЮ раҳбарияти 51 ёшли италиялик мутахассиснинг номзодини ҳам кўриб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ манкуанликлар Маурисио Почеттино (“Тоттенхэм”) ва Зинедин Зидан (ишсиз) номзодларини ҳам кўриб чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Жозе Моуриньо истеъфога чиқарилгач жамоа мавсум якунига қадар Оле-Гуннар Сульшерга ишониб топширилди. Маълумотларга қараганда жорий мавсум жамоа қандай натижа қайд этишидан қатъий назар клубга ёзда янги бош мураббий олиб келинади.