Аллегри:
Ads

“Ювентус” бош мураббийи Массимилиано Аллегри А Серияда 16-тур доирасидаги “Интер”га қарши ўтказилган учрашуви ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Учрашувдаги харакатлар учун футболчиларни мақташ керак. “Интер”га бахснинг охиригача дарвозамиз томонга зарба беришларига имкон бермаганлари қувонарли холат, албатта Брозовичнинг зарбасидан ташқари.

Афсуски, биз ғалаба қозонолмадик, аммо жамоанинг келажакда қай тарзда ўсишини кўриш, мен учун бахт. Мен “Интер”га қарши беллашувда футболчилар яхши ўйнашини кутгандим, аммо ўйлаганимдан ҳам яхшироқ ўйин кўрсатишти, - дейди Аллегри  Mediaset Premium  нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Италия чемпионатида “Ювентус” 38 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибти, “Интер” эса мавсумда мағлубият нималигини билмасдан (40 очко) биринчи ўринни эгалаб келмоқда.