Алли “Ювентус”га қарши баҳс ҳақида: Ҳали ҳеч нарса тугамади

Лондоннинг “Тоттенхэм Хотспур” клуби ярим ҳимоячиси Деле Алли ЕЧЛ 1/8 финали доирасида “Ювентус”га қарши кечадиган жавоб ўйини олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ўтган ўйиннинг дастлабки 15-20 дақиқасида “Ювентус”нинг қандай кучга эга эканлигини кўрсатди. Кейин эса биз кўрсатдик. Икки тўп фарқи билан ютқазиш ёқимсиз ҳолат. Бироқ биз уларнинг майдонида ўзимиз истаган натижани қайд эта олдик.

Бироқ ҳали ҳеч нарса тугагани йўқ. Рақибимизнинг даражаси жуда ҳам юқори. Улар исталган вазиятда муаммо туғдира олишади. Умуман ЕЧЛдаги ҳамма рақиблар хавфли. Ҳаттоки, тўп сенда бўлса ҳам диққатни йўқотмаслик талаб этилади.

Бизда бу ўйин учун режа бор ва ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Бу бизнинг мақсадимиз”, – деб айтиб ўтди Алли.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!