Алонсо бу ўйинчига асосий таркибдаги жойни “михлаб” берди

  • 29 августа, 08:05
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” бош мураббийи Хаби Алонсо жамоа таркибини тартибга солиб, ўзига мослаштириш сиёсатини давом эттирмоқда. Гранд клубларда бир позицияга бир неча ўйинчи даъвогарлик қилиши туфайли таркиб танлаш доим қийинчилик туғдиради.

Tecno

Marca нашрининг ёзишича, “Реал”да чап қанот ҳимоясида ўйнашга асосан уч футболчи – Фран Гарсия, Ферлан Менди ва янги келган Альваро Каррерас даъвогарлик қилмоқда.

Хаби Алонсо бошчилигидаги мураббийлар штаби учала қанот ҳимоячиси орасидан Каррерасни танлади. Энди 22 ёшли испан футболчиси бошланғич таркибда майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, мадридликлар Каррерасни олиш учун “Бенфика” клубига 50 миллион евро тўлаган. Ҳозиргача иккита учрашувда қатнашган Каррерас ҳар икки баҳсни илк дақиқалардан бошлади ва мураббийлар ишончини оқлаб келмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию