
Алонсо: "Исмнинг фарқи йўқ. Югурмаган футболчи майдонга тушмайди!"
"Реал Мадрид" янги бош мураббий Хаби Алонсо қўл остидаги илк учрашувини 18 июнь куни Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати доирасида "Ал-Ҳилал"га қарши ўтказади.
"Cadena SER" журналисти Хавьер Эрраес клубдаги манбаларга таяниб, Хаби Алонсо футболчиларга йўллаган қўпол ва ошкора хабарини етказди:
"Ким югурмаса ва майдонда бор кучини бермаса — ўйнамайди. Исмнинг аҳамияти йўқ".
Шунингдек, мураббий қўшимча қилди:
"Сиз шунчаки тўп беришларини кутиб туриб, гол уриш учун тайёр турмаслигингиз керак. Ҳар бир тўп учун югуриб ҳаракат қилишингиз лозим" - дея қўшимча қилган "қаймоқранглилар"нинг янги мутахассиси.
Эслатиб ўтамиз, испаниялик мутахассис янги мавсум бошланишидан аввал Карло Анчелоттининг ўрнини эгаллаб, "қироллик клуби"га мураббий қилади.
Фикрлар