
Альварес: "Тўпни иккинчи тегинишини ҳис қилмадим"
"Атлетико Мадрид" ҳужумчиси Хулиан Альварес Чемпионлар Лигаси 1/8 финал жавоб учрашувида "Реал"га қарши учрашувдаги баҳсли пенальти борасида фикр билдирди. Унинг голи тўпга икки марта тегиш сабабли бекор қилинган эди.
"Мен бу вазиятни қайта-қайта кўриб чиқдим. Ҳамма жойда ушбу эпизоднинг видеоси бор. Мен иккинчи тегишни ҳис қилмадим. Агар у бўлган бўлса ҳам, жуда минимал эди, шунинг учун уни сезиш имконсиз. Жуда афсуски, шундай бўлди," – дея Альвареснинг сўзларини ESPN келтирди.
Икки ўйин натижасига кўра, "Атлетико" ва "Реал" умумий ҳисобда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Пенальтилар сериясида эса "қироллик клуби" футболчилари 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Comments