Америкалик боксчи икки йилга дисквалификация қилинди
Ads

Америкалик боксчи Эрик Молина антидопинг қоидаларини бузганлиги учун икки йилга дисквалификация қилинди.

Британия антидопинг агентлиги (UKAD)нинг хабар беришича, Молина 11 декабр куни британиялик Энтони Жошуага қарши жанг олдидан топширган допинг назорати ижобий чиққан эди. Ўшанда унинг организмидан тақиқланган модда дексаметазон топилган.

Молинанинг дисквалификацияси 2017 йил 28 октябридан кучга кирган. Америкалик боксчи 25 май куни польшалик Мариуш Вахга қарши рингга чиқиши керак эди.