Америкалик енгил атлетикачи допинг тестини топширмагани учун дисквалификация қилинди

Америкалик енгил атлетикачи ва "Рио-2016" иштирокчиси Диажа Стивенс допинг-тестларни сабабсиз ўтказиб юборгани учун 18 ой муддатга дисквалификация қилинди.

Энди спортчи Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида иштирок этолмайди.

Стивенснинг дисквалификация муддати 2021 йил август ойида, Токио Олимпия ўйинлари якунидан бир неча кун ўтиб тугайди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)