Америкалик енгил атлетикачи мусобақалардан четлаштирилди

Америкалик енгил атлетикачи Омар Крэддок антидопинг қоидабузарлиги учун мусобақалардан четлаштирилди. Бу ҳақида Мустақил енгил атлетика органи (AIU) хабар берди.

"Спортчи ундан допинг-синама олиш учун маълумот бериш қоидаларини бузди. У 12-ойлик давр ичида 3-марта ADAMS тизимига ўзининг жойлашуви тўғрисида маълумот тақдим этмаган", - деб ёзилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Омар Крэддок 2019 йилги Панамерика ўйинлари чемпиони ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!