Амонов захирадан майдонга тушган баҳсда жамоаси муҳим очколарни бой берди

  • 28 Feb 22:05
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Эрон Премьер-лигаси 20-тури доирасидаги "Нассажи Мазандеран" - "Истиқлол" учрашуви якунига етди. Унда томонлар 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

Tecno

Азиз Амонов баҳсни захира ўриндиғида бошлади. 56-дақиқада ўйинга қўшилган легионеримиз рақиб дарвозаси томон бир неча зарбалар йўллади. Аммо ҳисоб очилмади.

Ушбу дуранг натижасида теҳронликлар очколари сонини 48 тага етказиб олган ҳолда, пешқадамликни бироз мустаҳкамлади. Мезбонлар 23 очко билан 10-поғонани банд этган.

Comments

You must be logged in to commet!