
Аморим: "босқичма-босқич яхшиланиб борамиз"
Рубен Аморим "Манчестер Юнайтед"ни АПЛ чемпионлигига учун кураша олмаслиги ҳақида гапириб ўтди.
"Жамоа мураббийи бўлиб бу гапларни айтиш менга жуда қийин, аммо мухлисларимиз билан реалист бўлишимиз керак. Шундай бўлса-да, жамоа билан eвро кубокларга қайтиш учун ҳаракат қиламиз. Йигитлар билан бу нарса учун курашимизга тўғри келади. Тўрт ҳафта ичида ҳамма нарсани ўзгартира олмаймиз, лекин биз босқичма-босқич яхшиланиб борамиз. Жамоага янги футболчилар келиб қўшилди ва улар майдонда нимага қодирлигини кўрсатишади", - дея таъриф бериб ўтди манчестерликлар устози.
Эслатиб ўтамиз, АПЛнинг биринчи турида "қизил иблислар" ўз уйида Лондонинг "Арсенал" клубини қабул қилади. Учрашув 17 август куни Тошкент вақти билан соат 20:30 да старт олади.
Комментарии