
Аморим Гвардиола жамоасини қандай ютганини айтиб берди
Англия Премьер-лигаси 16-турининг энг қизиқарли учрашувларидан бири Манчестерда ҳамшаҳарлар – “Сити” ва “Юнайтед” ўртасида бўлди.
Мезбонлар биринчи бўлимда ҳисобни очганига қарамай, Рубен Аморим шогирдлари учрашув якунланиши арафасида иккита тўп киритиб, ғалабани илиб кетди.
Беллашувдан кейин португалиялик мутахассис шогирдлари нимани эвазига “Сити”ни мағлубиятни ғалабага айлантирганини айтиб берди.
- Биз бу ғалабага муносибмиз, деб ўйлайман. Аслида ўйин жуд оғир бўлди, лекин биз охиригача ўз кучимизга ишондик. Гол уришни уддаладик, бу ғалаба ўзимизга ҳам, мухлисларимизга ҳам жуда зарур эди.
Биз 90 дақиқа тўлиқ курашни давом эттирдик ва бу жуда яхши ҳолат. Агар “Арсенал” билан бўлган учрашувни эсга олсак, биз биринчи бўлимда жуда яхши ўйнаган эдик, лекин шогирдларим ўшанда ғалаба қозона олишимизга ишонмаган эди. Бугун эса, бошқача бўлди, - деди Рубен Аморим.
Комментарии