
Аморим: "Мен рақибнинг муаммолари ҳақида ўйламайман"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим "Манчестер Сити"га қарши дерби олдидан матбуот анжуманида иштирок этди. Мутахассис навбатдаги учрашув ва клубларнинг ҳолатини баҳолади.
"Мен ҳозир "шахарликлар"нинг муаммоси ҳақида ўйлашга вақтим йўқ. Жамоамда қилиниши керак бўлган ишлар кўп. Тўғри, Гвардиола бошчилигидаги клуб сўнгги ўйинларда муваффақиятга эриша олмаётгандир, аммо эртанги учрашув осон бўлмаслиги аниқ. Биз ривожланаётганимизни сезмоқдаман, навбатдаги баҳсда эса ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатишни хоҳлаймиз. Шундай бўлса ҳам икки клубга омад тилаб қоламан" - деди португалиялик бош мураббий.
Маълумот ўрнида, Англия Премьер-лигасининг 16-тур доирасида "қизил иблислар" сафарда "Сити" билан куч синашади.
Фикрлар