Аморим МЮдан биринчи бўлиб кимни кетказиши маълум бўлди

BEPUL PROPAN

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим жамоадаги бир футболчига нуқта қўйди. "Give Me Sport" нашрининг ёзишича, Аморимни ишонтира олмаган футболчи – ҳужумчи Расмус Хойлунд бўлиб чиқди. "Қизил иблислар" 22 ёшли даниялик футболчи бўйича ёзда тушадиган таклифларга очиқ бўлади.

Расмус Хойлунд "Манчестер Юнайтед" сафига 2023-йилнинг августидан келиб қўшилган эди. Шу вақт давомида у 84та ўйинда майдонга тушиб, 24та гол урди ва 6та голли узатмани амалга оширди.

Нуфузли "Transfermarkt" портали Хойлунднинг трансфер нархини 45 миллион еврога баҳоламоқда.

Ҳозирда "қизил иблислар" АПЛ турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!