Амрабатнинг нархи "Барселона"ни қўрқитиб юборди
Relevo хабарига кўра, Софьян Амрабатнинг "Барселона"га ўтмаслиги аниқ бўлди. Каталонияликлар аввалроқ "Фиорентина" ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирган эди, аммо ўйинчининг сўнгги нархи жамоани чўчитиб юборди.
Итальян клуби ярим ҳимоячи учун камида 40 миллион евро талаб қилган. "Кўк-анорранглилар" раҳбарияти эса бунча пулни тўлай олмасликларини билдирди ва марокашликни икки баравар арзонроқ нархга сотиб олиш ниятида.
Олдинроқ "Фиорентина" футболчи билан шартномани автоматик равишда узайтириш бўйича бандни фаоллаштириши хабар қилинганди. Шартнома 2025 йилгача амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, кеча Марокаш ЖЧ учинчи ўрин учун кечган баҳсда Хорватияга мағлуб бўлди ва мусобақани медалларсиз тарк этди.
Фикрлар