"Ан-Наср" "Атлетико" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи
Ўз чемпионатини юлдузлар билан тўлдираётган Саудия Арабистони клублари ҳали бери тўхташ нияти йўқ. Бу сафар "Ан-Наср" "Атлетико" футболчиси Сауль Ньигесни ўз таркибига қўшиб олмоқчи, дея хабар бермоқда Фабрицио Романо. Мазкур трансфер 10 миллион еврога амалга ошиши мумкин.
"Ан-Наср" айни дам Ҳаким Зиешни сотиб олишга уринмоқда. Марокашлик вингер ушбу клубда ўйнашга қарши эмас. Шунингдек, Брозович ҳам Саудия жамоасининг радарига тушган.
Эслатиб ўтамиз, Сауль сўнгги йилларда "матрасчилар"нинг асосий таркибидан тушиб қолди. Якунига етган мавсумда 28 ёшли футболчи 38 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та ассист амалга оширди.
Фикрлар