
"Ан-Наср" португалиялик мураббийни олиб келмоқчи
"Ан-Наср" янги бош мураббийни жалб этиш устида ишламоқда. Саудия клуби яқинда Италия терма жамоасидан кетган Лучано Спаллеттига мурожаат қилган эди. Спаллеттига ҳар мавсум учун 18 миллион евро маош эвазига уч йиллик шартнома таклиф этилди, бироқ у бу таклифни рад этди.
Энди эса, La Gazzetta dello Sport нашрининг хабарига кўра, "Ан-Наср" эътиборини португалиялик мутахассис Сержиу Консейсауга қаратди. 50 ёшли мураббий 2024/2025 йилги мавсум якунида "Милан" клубини тарк этди, мутахассис Италия клубида ярим мавсум ишлади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган Саудия Арабистони чемпионати мавсумида "Ан-Наср" турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаган эди.
Фикрлар